Ўзбекистон октябрь ойида 833,4 миллион долларлик олтин сотди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми $6,6 млрддан ошди. 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $54,36 миллиардни ташкил этди.
Январь-июль ойларида савдо ҳажми пасайган бўлса ҳам, Хитой Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россия билан савдо тезлашди. Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатлар, Туркия, Корея ва Германия билан товар айирбошлаш камаймоқда. Олтин савдоси пасайиши экспорт ҳажмини камайтирди.
Январь-май ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 26,73 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил шу даврига нисбатан 3 фоизга кўп. Сўнгги ойлар динамикаси ўсиш секинлашганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, газ импорти кескин — 643,2 млн долларга ошди, олтин экспорти эса деярли 4,2 млрд долларга етди.
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари имтиёзли савдо ва бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олди. Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт етказиб беради ва чорвачилик кластерлари яратади. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга ошириш режа қилинмоқда.
Январь-апрель оралиғида Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси ҳажми 29,3 фоизга ошди, бунинг натижасида Россия мамлакатнинг яна асосий савдо ҳамкорига айланиши мумкин. Қўшни давлатлар, шунингдек, Туркия, Жанубий Корея ва Германия билан товар айланмаси камаймоқда. Францияга экспорт 2,2 баробар ошди.
Ўзбекистонда импорт кетма-кет иккинчи ой пасайиб, 2023 йил июль ойидан бери минимум даражага тушди. Шунга қарамай, январь-апрель оралиғида нефть маҳсулотлари, газ, кўмир, электр энергияси, сабзавот ва мевалар, шунингдек, автомобиллар импорти ошди.
Йил бошидан буён Ўзбекистон 3,42 млрд долларлик олтин экспорт қилди, бу ўтган йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан 11,8 фоизга кўп. Ушбу қимматбаҳо металлнинг мамлакат умумий экспортидаги улуши 40 фоиздан ошди.
2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга газ импорти 460 млн доллардан ошди (апрелда — 102,6 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўп. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 52,3 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 410 млн долларга етди.
Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд долларга (+10,5 фоиз) етди. 2,66 млрд долларни ташкил этган импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ февралда 1,3 млрд долларлик олтин сотилиши ҳисобига бироз қисқарди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди.
Марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин.
2023 йил январь ойида Германия импортда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳамкорига айланди. Литва ва Франция ҳам Топ-10 савдо ҳамкорлар рўйхатига кирди. Статистика агентлигига кўра, импортнинг асосий қисмини 6 та самолёт ташкил этди.
Туркияда зилзила оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашиши Ўзбекистон иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Иқтисодчи ва «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Туркияга экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмида кутилаётган қисқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ўсишига потенциал таъсирини таҳлил қилади.
2022 йилда Россия Ўзбекистоннинг экспорт бўйича асосий савдо ҳамкорлари орасида яққол етакчиликни қўлга олди. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Ўзбекистон экспортининг асосий кўрсаткичлари ҳамда Россия томон концентрациялашувининг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида фикр юритади.
Президент Ўзбекистонда жами 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бироқ унинг бажарилиш муддати белгиланмаган. Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўнгги йилларда ўзини оқламаган маҳаллийлаштириш сиёсатини танқиб қилиб, уни саратонга ўхшатди.
ЖСТ ёки ЕОИИдан исталган биттасига аъзо бўлиш иккинчисига аъзо бўлишни осонлаштиради ва Ўзбекистон савдо сиёсатини ҳозиргига қараганда сезиларли даражада эркинлаштиради. Бироқ, биринчи ЖСТга аъзо бўлиш мамлакатга устунроқ мавқе бериши эҳтимоли юқори, деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев.
Украинадаги уруш Россияга кучли боғланган иқтисодиётлар учун ташқи савдо хатарларини келтириб чиқарди. Шунга қарамай, март-апрель ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдоси соғлом кўрсаткичларда ўсди. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоевнинг таъкидлашича, бу тенденция келгуси ойларда ўзгариши мумкин.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи давомида Ўзбекистоннинг савдони либераллаштиришдаги ютуқларига тўхталиб ўтди. Шунга қарамасдан, у иш ўринларини яратиш, ташқи савдодаги дефицит, логистика ва интеграция билан боғлиқ тўртта хавфни айтиб ўтди. «Агар биз етарли даражада оддий бўлмаган мазкур тўртта муаммони ҳал қила олсак, ташқи савдо фаолиятини либераллаштиришнинг кейинги босқичи ҳақида гапиришимиз мумкин», — деди у.
2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо дефицити 8,8 млрд долларга етди. Айримлар импорт ҳажмининг экспортдан юқори бўлишини иқтисодиёт учун хатарли деб ҳисоблайди. Иқтисодчи Миркомил Холбоев дефицитни камайтириш мақсадида қўлланиладиган ҳар қандай чоралар унинг ошишидан кўра хатарлироқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Ҳукумат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1 апрелга қадар товуқ тухуми экспортига тақиқ ўрнатди. Айрим тадбиркорлар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга, айримлари эса маҳсулотни таннархида сотишига тўғри келмоқда. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистонда тухум экспортига тақиқ жорий қилинмаганини таъкидламоқда.
Ўзбекистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, рублга ўтиши мумкин. Россия иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетниковнинг маълум қилишича, президент Путин бошқа давлатлар билан ҳисоб-китобларда рублдан фойдаланишни кенгайтириш бўйича тошпириқ берган. Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур механизм амалиётга жорий этилса, Россия билан ташқи савдо салбий сальдоси ошиши мумкинлигини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг